Ўзбекистонда молларни яйловда боқиш

Картинки по запросу корова в горах

Яйлов ва ўтзорлари бўлган хўжаликларда молларни тўғри, янги технология асосида боқиш катта самара беради. Чунки оғилда боқилган молларга қараганда бу усулда 5-8 баравар кам маблағ сарфланади. Серўт яйловларда боқилган йирик моллар суткасига 800-900г.дан семириши аниқланган.

Республикамиз яйловларида қорамоллар ёши, жинси, ориқ-семизлигига кўра пода ташкил қилинган ҳолда боқилади. Бунда ёш молларнинг 180-200 тасидан битта пода, йирик, катта ёшдаги молларнинг 100-120 тасидан битта пода ташкил этилади.

Молларни яйловга ҳайдашдан олдин баъзи касалликларга қарши профилактика ва ветеринария тадбирлари амалга оширилади.

Қорамол чиқиндилари

Қорамол чиқиндилари асосан қон, суяк, ички органлари ҳисобланади, уларнинг ҳам аҳамияти катта. Чунки бундай чиқиндилар қуритиб, майдалаб, ун ҳолига келтирилгач, айрим чорва молларига (чўчқа, мўйнали ҳайвонларга) ва паррандаларга озиқ бўлади.