Вермикомпост(Биогумус) ҳақида

Бу атама (грекча “биос”-тириклик, лотинча “ҳумус”-ер тупроқ) деган ма`нони билдиради. Биогумус калифорния қизил чувалчанги ёрдами билан ишлаб чиқарилган органик ўғит ҳиссобланади. Гарчи у ҳаммага вермикомпост яни чувалчанг кампости номи билан малум болсада. Биогумусни ҳосил бўлиш жараёни жуда оддий. У ер чувалчанги ҳазм системасининг маҳсулоти бўлиб, ер чувалчанги тупроқни ейди ва уни турли минерал ва ўғитлар билан аралаштирган ҳолда қайта ишлаб беради. Ва қайта ишланган маҳсулот биогумус ҳисобланади.

Тайёр биогумуснинг таркиби:

1.Микро организмлар(фунгус ва фойдали бакериалар);

2. Органиc қоришмалар;

3. Минераллар(кальций,фосфор,рух,натрий ва бошқа минераллар);

4. Тупроқ антибётиклари;

5. Ўсимлик ўсиши учун муҳум бўлган гармонлар;

Нима учун ҳеч бир ўғит БИОГУМУС ўрнини боса олмайди!

Ўғит солиш бу тупроқни алдашни бир йўли. Биз ерга эрувчан шакилдаги озуқа моддаларни солганимизда, биз ерни озуқавий қисмини ўстиришга ва ҳосил миқдорини кўпайтиришга ҳаракат қиламз. Лекин муамо озуқани белгиланган нормада тақсимлашдир. Азотнинг минералининг самарадорлик даражаси ортача 50% дан камроқ. Ва аллақачон бази кўп миқдордаги ўғитлар тупроқ ва ер усти сувларини зарарламоқда ва карбонат ангидритдан кўра 300 марта зарарлироқ бўлган иссиқхона газларини келтириб чиқармоқда. Тупроқ таркибидаги микроблар ўғит тасирида зарарланади ва ўсимлик илдизи билан озуқланишни тўхтади. Натижада тупроқда ортиқcа миқдорда азот ҳосил болади ва ўсимлик уни истемол қилади ва юксалади. Табиат бизга кучли ва соғлом ўсимлик учун нима кераклигини кўрсатади: яни табий маҳсулот БИОГУМУС!>

Биогумуснинг энг яхши 10 та тасири:

1. Ўсимликни ўсиши учун жудаям фойдали;

2. Базибир касаликларга қарши восита (базибир бактриялар тасиридаги чириш);

3. Уруғларни тез ўстиради ва ҳосилни оширади;

4. Тупроқни органик моддалар билан бойитади;

5. Тупроқни зичлашишини олдини олади, юмшоқлик ва ўтказувчанлик қобилятини оширади;

6. Тупроқ намлигини кўпроқ ушлашни таминлайди;

7. Намлик даражасини балансда ушлайди;

8. Бази турдаги патоген бактериялар сонини камайтиради;

9. Тупроқ агрокимёвий хусусиятларини яхшилайди ;

10. Қишлоқ хўжалиги самарадорлиги ва сифатини яхшилайди.

Биогумусни биз қай ҳолатларда ишлатамз?

1. Шахсий уй ўсимликлари тизимида

2. Голф майдончалари ҳудудида

3. Мева ишлаб чиқариш системасида

4. Дала сабзавотлари

5. Иссиқхона маҳсулотлари

6. Полиз экинлари

7. Субстрат ва ўсмлик уруғлари учун

8. Шахар ҳудудидаги яшил майдонлар ва истирохат боғлари учун