Янги олма навлари ва уларнинг хусусиятлари

Ушбу маълумотнома интенсив олма боғи ва умуман олма етиштириш билан
шуғулланувчи агроном ва боғбонлар учун мўлжалланган. Маълумотнома «Sasol Middle  East and India»  компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиявий кўмаги асосида тайёрланди. «Ўзбекистон бизнес форуми (III-босқич)» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва БМТТД нинг  Ўзбекистондаги ваколатхонаси қўшма ташаббуси бўлиб, лойиҳа онлайн хизматларни жорий қилиш, меёрий-ҳуқуқий асосни такомиллаштириш ҳамда инклюзив бизнес моделларни ривожлантириш орқали мамлакатда қулай бизнес муҳитни шакллантиришга қаратилган.

                                                                                          Жерси Мак
Ватани: АҚШ (1971 й.).
Терим вақти: Июннинг охири июлнинг боши.
Мева йириклиги (мм): 75
Гуллаш даври: эрта.
Чанглатувчи нав:Голден Делишез, Гала, Гренни Смит.
Дарахтнинг ўсиш ва мева бериш гуруҳи: IV-гуруҳ.
Дарахтнинг ўсиш тезлиги: ўрта.
Ҳосилдорлик ва сийраклатиш: ҳосилга барвақт киради, ўрта ҳосилдор, солкашликка кам чалинади.
Касалликларга чалинувчанлиги: парша, ун шудринг ва бакте-
риал куйишга кам чалинувчан.
Меваси: қизил, қарсилдоқ ва сувли, нордон-ширин. Иссиқ
ҳудудларда ҳам 80-90% қизариш хусусиятига эга.

Сақланиши: совуқхонада 7–10 кун.

    Вилямс Прайд
Ватани: АҚШ (1988 й.).
Терим вақти: Июлнинг ўртаси.
Мева йириклиги (мм): 65 -80
Гуллаш даври: эрта-ўрта.
Чанглатувчи нав: Голден Делишез, Гала, Гренни Смит.
Дарахтнинг ўсиш ва мева бериш гуруҳи: II/III-гуруҳ, ярим спур.
Дарахтнинг ўсиш тезлиги: кучли.
Ҳосилдорлик ва сийраклатиш: ҳосилга барвақт киради,
юқори ҳосилдор, солкашликка кам чалинади.
Касалликларга чалинувчанлиги: паршага юқори чидамли, ун
шудринг ва бактериал куйишга чидамли.
Меваси: қизил, қарсилдоқ ва сувли, ширин. Иссиқ ҳудудларда
ҳам 80–90% қизариш хусусиятига эга.
Сақланиши: совуқхонада 45 кун.

                                                                                                      Гала
Ватани: Янги Зелландия (1934 й.).
Терим вақти: Голден Делишездан 30 кун аввал.
Мева йириклиги (мм): 60 -80
Гуллаш даври: ўрта, Голден Делишез билан бир вақтда; бир ёшли новдаларда гуллайди.
Чанглатувчи нав: Брейбурн, Голден Делишез, Гала, Гренни Смит, Фуджи.
Дарахтнинг ўсиш ва мева бериш гуруҳи: III-гуруҳ, Голден Де-лишез.
Дарахтнинг ўсиш тезлиги: ўрта.
Ҳосилдорлик ва сийраклатиш: ҳосилга барвақт киради, ўрта
ҳосилдор, солкашликка кам чалинади, кимёвий сийраклаш-
тириш қийин.
Касалликларга чалинувчанлиги: парша ва бактериал куйиш-
га чалинувчан.
Меваси: пўсти сарғиш қизил белбоғ билан қопланган, меваси қарсилдоқ ва сувли, ширин. Галавал, Бакей ва Шнига кўринишлари Галанинг энг қизил клонлари ҳисобланади ва рангланиш қийин ҳудудларга тавсия этилади.
Сақланиши: совуқхонада 3–4 ой, газли муҳитда 6 ой.
Ишлатилиши: ширин олма афзал кўриладиган давлатларда кенг истеъмол қилинади.

 

 

Голден Делишез
Ватани: АҚШ (1890 й.).
Терим вақти: сентябрнинг биринчи 10 кунлиги.
Мева йириклиги (мм):70-85
Гуллаш даври: ўрта-кеч; бир ёшли новдаларда гуллайди.
Чанглатувчи нав: Ред Делишез, Гала, Гренни Смит, Фуджи.
Дарахтнинг ўсиш ва мева бериш гуруҳи: III-гуруҳ.

Дарахтнинг ўсиш тезлиги: ўрта.
Ҳосилдорлик ва сийраклатиш: ҳосилга жуда барвақт киради,
юқори ҳосилдор, солкашликка кам чалинади.
Касалликларга чалинувчанлиги: парша ва бактериал куйишга чалинувчан, ун шудрингга ўртача чалинувчан
Меваси: сариқ, қарсилдоқ ва сувли, ширин. Етиштириладиган ҳудуд тўғри танланганда мева сифати жуда юқори бўлади.
Сақланиши: совуқхонада 5 ой, газли муҳитда 9–10 ой.
Ишлатилиши: ширин олма афзал кўриладиган давлатларда кенг истеъмол қилинади.

  Жеромин (Ред Делишез)
                                                                          Эрли Ред навининг клони хисобланади

Терим вақти: Голден Делишез билан бир вақтда.
Мева йириклиги (мм): 65-80
Гуллаш даври: ўрта, Голден Делишездан 3 кун аввал; 2 ёшли
спурларда гуллайди.
Чанглатувчи нав: Голден Делишез, Гала, Гренни Смит, Фуджи.
Дарахтнинг ўсиш ва мева бериш гуруҳи: II/III-гуруҳ, ярим спур.
Дарахтнинг ўсиш тезлиги: кучсиз-ўрта.
Ҳосилдорлик ва сийраклатиш: ҳосилга барвақт киради,
юқори ҳосилдор, солкашликка ўртача чалинади, кимёвий
сийраклаш ўртача қийин.
Касалликларга чалинувчанлиги: паршага чалинувчан, ун шу-
дринг ва бактериал куйишга юқори чидамли.
Меваси: жудақизил, қаттиқ, ширин. Ред Делишезнинг бошқа
спур кўринишларидан кўра таъми ва рангланиши яхшироқ.
Сақланиши: совуқхонада 5 ой, газли муҳитда 9 ой.
Спур типидаги навларнинг қуйидаги камчиликлари бор:
▪▪Шохлари марказий лидер шохдан ўткир бурчак ҳосил
қилиб чиқади, бу шох-шаббани мўртлаштириб синишга
мойил қилиб қўяди.
▪▪Спур солкаш (йил оралаб мева берадиган) бўлиб қолади,
бу меваларни пухта сийраклаштиришни тақозо қилади.
▪▪Бошланғич формаларига қараганда мевалари таркибида-
ги шакар баъзан камайиб кетади.

 Гренни Смит
Ватани: Австралия (1868 й.).
Терим вақти: Голден Делишездан 2–3 ҳафта кейин.
Мева йириклиги (мм):
60 65 70 75 80 85 90
Гуллаш даври: эрта, Голден Делишездан аввал; бир ёшли нов-
даларда гуллайди, баргсиз новда пайдо бўлиши мумкин.
Чанглатувчи нав: Брейбурн, Гала, Фуджи, Голден Делишез.
Гренни Смит Брейбурн, Айдаред ва бошқа кўплаб олма на-
влари учун чанглатувчи ҳисобланади.
Дарахтнинг ўсиш ва мева бериш гуруҳи: IV-гуруҳ.
Дарахтнинг ўсиш тезлиги: кучли.
Ҳосилдорлик ва сийраклатиш: ҳосилга барвақт киради,
юқори ҳосилдор, солкашликка кам чалинади, кимёвий сийра-
клаштириш осон.
Касалликларга чалинувчанлиги: парша ва бактериал куйиш-
га чалинувчан.
Меваси: яшил, қарсилдоқ ва сувли, таъми ўткир ва кислота-
лиги ўрта. Иссиқ ҳудудларда қуёш нурларидан меваси зарар-
ланади.
Сақланиши: совуқхонада 4 ой, газли муҳитда 7 ой.
Ишлатилиши: Европа ва Россияда кенг истеъмол қилинади.