Ёпиқ далада ширин қалампирни етиштириш

Кўчат етиштириш

Ўзбекистон шароитидан келиб чиққан холда кўчат қуйидагича тайёрланади:
1. Уруғни тувакчаларга экиш усули билан;
Кўчат экиш даври 3 мавсумга бўлинади:
1. Кузги-қишки мавсум;
2. Қишки-баҳорги мавсум;
3. Ёзги-кузги мавсум;

1 Га майдонга етарли кўчат олиш учун 30-35 (40) 000 та уруғ олинади.

Кўчат тайёрлаш вақти:
1. Кузги-қишки мавсум: сентябрь
2. Қишки-баҳорги мавсум: январь
3. Ёзги-кузгимавсум: июль
Хар бир мавсум учун кўчат етиштиришда уруғни
тувакчаларга экиш усули тўғри келади

Тупроқ тайёрлаш
Ширин қалампир қумоқ ва яхши дренажли (сув туриб қолмайдиган) тупроқларни
ҳуш кўради. Жуда ёпишқоқ лойли тупроқларда ширин қалампир яхши ривожланмайди
ва ҳосилдорлиги паст бўлади. Тупроқнинг ҳарорати 17- 18°С, нисбий намлиги эса 75-
80% бўлиши тавсия этилади. pH (тупроқнинг ишқорийлиги) даражаси 5,5-6 бўлгани
маъқул. ЕС (тупроқдаги тузнинг концентрацияси ва электр ўтказувчанлиги) 2,5 ни
ташкил қилиш тавсия қилинади.

Ҳарорат ва нисбий намлик
Иссиқхонанинг кундузги ҳарорати 20-25°С, кечаси 17-18°С
бўлиши тавсия этилади. Ҳарорат 32- 38°С га кўтарилиши билан
ўсимликнинг ўсиши секинлашади, гуллари ва тугунчалари
тўкилиб кетади. Ҳарорат 15°С гача пасайганда қалампирнинг
ривожланиши секинлашади, 13°С га тушганда ўсишдан тўхтайди.
Иссиқхонада нисбий намлик 65- 70% ни ташкил қилиши тавсия
этилади.

Суғориш ва Ўғитлаш
Ширин қалампир салқин талаб иссиқ севар
ўсимлик бўлгани учун нисбий намлик ва суғориш
мухим ахамиятга эга. Иссиқхоналарда ширин
қалампир 3 хил йўл билан суғорилади:
1. Томчилаб суғориш;
2. Ариқдан суғориш;
3. Ёмғирлатиб суғориш;
Бизнинг шароитимизда томчилаб ва ариқдан суғориш усули кўп қўлланилади.
Экилган кўчатлар ўсув даврининг дастлабки кунларида тупроқ таркиби, ер ости
сувининг чуқурлигига мувофик хар 1 гектар майдон ҳисобига 600-700 м3 меъёрда
8-10 кун оралатиб, кейин ҳосили тугиши даврида 5-8 кун оралатиб, бутун ўсув даври
давомида 14-16 маротаба суғорилади. Биринчи суғориш қуёш ботгандан сўнг ярим
соатдан кейин ва қуёш чиқишига 1-1,5 соат қолганда амалга оширилади. Меваларда
ёрилиш холлари кузатилганда кечки ва кечқурунги суғоришишлари тўхтатилади. Тез-
тез кам миқдорда суғорилса ўсимликнинг вегетатив, аксинчакам-камдан кўпмиқдорда
суғориш генератив ўсишга олибкелади.
Қалампир кўчати 2 марта озиқлантирилади, биринчи марта кўчат 4-5 та барг
чиқарганда 10 л сувга 40 г фосфор (Р), 35- 40 г калий (К), 10-15 г азот (N) солиниб
эритилади ва лейкада кўчат устига тўйдириб сепилади. Сўнг раустидан тоза сув сепиб
ювилади. Иккинчи марта озиқлантириш 12-14 кундан сўнг ўтказилиб, ўғитлар миқдори
бироз кўпроқ олинади.
1 Га ерга 20-30 т гўнг, 200-250 кг суперфосфат солиш, ўсув даврида 100-150 кг
аммиакли селитра билан экинларни 1-2 марта озиқлантириш тавсия этилади.
Бутун вегитация даврида кўчат экилгандан сўнг 1:1 нисбатда азот (N) ли, калий (К)
ли ўғитлар бериб турилади. Ўсимлик мева бериб ҳосилга кира бошлагандан сўнг 1:2
нисбатда калий (К) ли ўғитлар берилади. Ширин қалампир қизариб пиша бошлагандан
сўнг макро элементларни бериш тўхтатилиб, микро элементлар бериш тавсия

Агротехник тавсиялар
Ширин қалампир ҳам ҳудди помидор сингари унимдор ерга талабчан, бундан
ташқари ширин қалампир намликни ва иссиқни жуда севади. Экин: майсалар 5-6 та
чин барг чиқарганда экилади. Кузги-қишки мавсум учун 55-60 кунлик, қишки-баҳорги
мавсум учун 50 кунлик, ёзги-кузги мавсум учун 35-40 кунлик кўчат тўғри келади. Кўчат
экилгандан сўнг ўсимлик бўйи 20-25 см га етганда у сув нуқтаси олиб ташланади ён
шохларини ривожлантириш учун.
Ўсимликга шакил бераётганда унинг бақувват бўлган 2-3 та ён шохлари
қолдирилади. Ширин қалампир ёруғ севар ўсимлик шу сабабли уни Иссиқхонада
қалин экиб бўлмайди. Қалин экилганда гули чангланмайди ва ҳосилдорлик пасайиб
кетади. Ширин қалампирни ҳосил тугиши даврида майдонни суғоришга жуда эхтиёт
бўлиш лозим. Захлатиб юбормаслик талаб этилади. Шунинг учун ушбу даврда
суғориш эгатларини чуқур олиниб, сувни камроқ меъёр билан, тез-тез 5-6 кун оралатиб
қўйиш тавсия этилади.

Экин экиш чизмаси: 40 X 60 X 80

Сақлаш: Ширин қалампирни паст ҳароратда ва ҳаво намлиги баланд бўлмаган
шароитда сақлаш тавсия этилади. Яшил қалампир учун ҳарорат 10-12 °С ва етилган
рангли қалампир учун эса 7-12° С талаб этилади.

Картинки по запросу болгарский перец в теплице  ÐšÐ°Ñ€Ñ‚Ð¸Ð½ÐºÐ¸ по запросу болгарский перец в теплице