Ёш товуқлар қачон тухум қўйишни бошлашади, кунига қанча тухум қўйишади.

kyru_nesyshki

Тухум инсонлар озуқасидаги асосий таомлардан десак адашмаймиз. Ҳаётимизда тухумни кўп истэъмол қиламиз, айниқса пишириқлар таййорлаганимизда. Паррандачилик сер даромад хўжалик хисобланади. Шунинг учун юртимизда паррандачилик билан шуғулланувчилар кам эмас. Кўпчилик хусусий фермерлар тухум йўналишида паррандачилик билан шуғулланишади. Чунки бройлер товуқлардан фарқли ўлароқ тухум қўйувчи товуқлар кам озуқа истеъмол қилишади. Агарда сиз кичкина жўжаларни боқишдан бошлаб инкубаторларда етиштирсангиз, меҳнатингиз ҳосиласини жуда кўп кутишингизга тўғри келади. Ёш (молодки несушки) товуқлар тухум қўйишни бошлашса, ана шу муаммо кўпчиликни қийнайди.

Қачон ёш (молодки) товуқлар тухум қўйишни бошлашади.

Афсуски, тухум қўйувчи зотларнинг қачон тухум бошлашининг аниқ муддати мавжуд эмас. Муддатни кўпинча сиз аниқлайсиз, чунки бу қандай парваришлашингизга боғлиқ бўлади.  Озуқа сифати,  яхши парвариш ва айланиш шароити мавжудлиги муҳимдир, тухум қўйиш муддатини тезлаштиради.  Мисол учун, ҳаммаси яхши бўлса, лекин қанча кутиш мумкин? Унда товуқнинг жинсий тарафи ривожланишини кутиш лозим, унинг ривожланиши ёш товуқнинг  катта товуқ оғирлигига нисбатан 75% ни ташкил қилса. Ундан ташқари товуқларнинг зоти ва йўналишига қараб боқишў керак, шунда тезроқ натижага эришилади. Бройлер товуқлар умуман олганда тухум учун боқилмайди, унинг бошқа хусусиятлари бор. Келинг кўрсаткичларини аниқлаб оламиз.

  1. Тухум қўйиш зотлари (несушки). Уларнинг етилиши туз бўлади, 4.5 ойдан сўнг тухум қўйишни бошлайди.
  2. Аралашган. Биринчи тухум қўйишини ярим йил кутиш лозим.
  3. Гўшт учун (бройлерлар). Бройлерларнинг биринчи тухум қўйиши 8 ойдан сўнг бошланади. Унинг тухум қўйишини кутиш мақсадга мувофиқ эмас. У вақтгача товуқларни гўшт учун пичоқдан ўтказилади.

Агарда сизнинг қушингиз муддатидан аввал тухум қўйишни бошласа, бунга ҳурсанд бўлманг, товуқда кейинчалик соғлиги билан муаммолар бўлади. Шунинг учун сунъий йўллар билан бу даврни тезлаштиришни тавсия этмаймиз, барчаси ўз вақтида табиий бўлсин.

Товуқлар кунига нечта тухум қўйишади:

kyru_nesyshki_1

Тухум қўйиш хусусияти барча товуқларда бўлади, улар шу хусусият билан туғилишади. Агарда яхши парваришланса у ўзининг йўналишида яхши ҳосил беради. Зотларнинг йўналишига боғлиқлиги чунарли:

  1. Тухум қўйиш учун зотлар, қода бўйича товуқлар кун ора тухум қўйишади. Йилига 170 тадан 250тагча тухум қўйишади. Баъзиларида эса 300 тагача тухум қўйишгани кузатилган.
  2. Аралашган.- ўртача 170 тагача тухум қўйади.
  3. Гўшт учун товуқлар – 120 тадан ошмайди. Йилига ўртача 100 та тухум қўйади.

Ёш товуқлар бошида майда тухумлар қўйишди, кейинчалик уларнинг ҳажми катталашади, дўкондаги тухум билан фарқини билмайсиз.

Қанча узуоқ даврда товуқлар тухум қўйишади:

Табиат товуқларга узоқ умр 15 йил берган, шу давр ичида товуқлар тухум беришади. Бироқ, бундай узоқ яшаши камдан-кам, 360 кундан сўнг уларнинг яшаши 12% гача  камайади. Ҳар йили бу кўрсатгич кўтарилиб бораверади. 5 йилдан сўнг тухум қўйиш хосилидорлиги камайиб кетади. Товуқлар 2-3 йилда алмаштириб туриш осонроқ. Фабрикаларда товуқларни 2 йил боқишади.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.