Юқумли касалликлар

Карплар қизилчаси. Ўткир юқумли касаллик. Кўпинча карп, сазан ва уларнинг дурагайлари у билан касалланади, тил- ларанг ва кумушранг караслар камроқ дучор бўладилар. Ба­лиқларнинг қизилча билан зарарланиши уларни бир хўжа- ликдан иккинчисига ташилаётганда ёки битга ҳовуздан бош- қасига ўтказилаётганда улардап бирортасига юққан бўлса, ўша орқали бошқасига тарқалиши мумкин. Шунингдек, қизилча қўзғатувчи касаллик билан зарарланган сув ҳавза- сидан, қушлар воситасида, овлаш қуроллари, хизматчилар- нинг иш кийимлари орқали ўтиши мумкин.Касаллик баҳор ва ёз бошларидаги илиқ кунларда бир- мунча кучлироқ намоён бўлади. Касалликнинг яширин (ин­кубацион) даври ўртача 10—16 суткага, 20—22° С ҳароратда 10 суткагача давом этади. Касаллик бошланганда балиқ тери қопламасининг юзасидаги сезиларли қизаришларни ва ичакларкинг яллиғланишини пайқаш мумкин. Касалланган карп балиғининг корни салгина босилгандаёқ орқа чиқариш те- шигидан узун, юмшоқ, қуюқ шиллиқли ахлат ажралади. Касаллик ўткир, ўткирга яқин ва сурункали шаклда кеча- ди, кўпинча бири иккинчисига айланади.Уткир шаклпи қизилча апрель-май ойларида кузатилади, аммо унинг аломатларини қишлаб колинадиган ҳавзаларда қиш охирида пайқаш мумкин. Илиқ кунлар келиши билан касаллик шиддат билан ривожланади. Балиқларнинг ички аъзолари ва тери қопламалари кучли яллиғланади, танаси- нинг турли жойларида қизил (бир-биридан кескин ёки но- аниқ ажралиб турувчи) доғлар пайдо бўлади. Сўнгра унинг терисида яралар пайдо бўлиб, сузгичлари яллиғланади ва қизаради. Касалланган балиқларнинг қорин бўшлиғида су- гоқлик (қорин сариқ суви) ва танада умумий сариқ сув тўпланиши кузатилади, шунингдек сариқ сув кўз чуқурча- си остида тўпланади ва кўз чақчайиб қолишини келтириб чиқаради (қўзнинг олайиб қолиши). Мускул тўқималари эластикликни йўқотади ва балиқ ганасини босганда чуқур- чалар қолади. Тангали ва ялтироқ карпларнинг тангачалари остидаги чўнтакчаларда суюқлик тўпланиб, тангачаларнинг кўтарилиб (хурпайиб) қолишига сабаб бўлади. Яланғоч карп- лар танасида қонталаш ёки оқиш суюқликка тўлган тери пуфакчалари вужудга келади (0,5—2 см). Касалланган балиқ деярли сузмайди, саёзроқ жойга бориб, бошини ўсимлик ёки тупроққа тиқиб тураверади; 5—6 кундан сўнг улар кўпинча ўладилар.Ўткирга яқин шаклдаги қизилча жанубда кўпроқ учрайди, ўрта минтақада бирмунча сийрак учрайди. Бундай шаклда қизилча ўткир, шунингдек сурункали шаклдаги қизилча аломатлари каби тангачалар дўппайиб қолиши, кўкимтир оқ, ингичка ҳошияли, ости кизил яра тарзида намоён бўлади. Балиқнинг қорни ва сузгичлари сезиларли қизаради, жабра- сида яллиғланиш тугунчалари вужудга келади, жабранинг айрим жойлари жонсизланиб тўкилади. Касал балиқ кам- ҳаракат бўлиб қолади, сув юзаси га кўтарилади, кўпинча нобуд бўлади. Балиқларнинг бир қисми соғайиб кета­ди. Касаллик бирмунча жадал тарзда 2—3 ҳафта кечади.Сурункали шаклида қизилча одатда балиқ терисининг қиза- риши ва танасида қизил доғлар пайдо бўлиши билан бош­ланади; яра атрофида тор оқиш ҳошия вужудга келади, яра битган жойда эса йўғон чандиқ пайдо бўлади. Жабрасининг айрим жойлари жонсизланиб, тўкилиб кетади. Касаллик- нинг бу шакли йилнинг иссиқ пайтларида кузатилади, кўпинча баҳорда балиқлар қишлаган ҳовузларидан боқиб семиртириш ҳовузларига кўчирилгандан кейин бошланади. Балиқлар урчиш даврида ёки ундан кейин касалланиш бош­ланади. Касаллик яққол ифодаланган шаклда 2—3 ҳафтага чўзилади, бироқ яралар битиши кеч кузгача давом этади.Қизилчани ўтказган карплар ва сазанлар иммунитет ҳосил қиладилар (ушбу касалликни юқтирмаслик) деб ҳисоблай- дилар. Шунинг учун хўжаликда қизилча билан кучли эпизо- тик тарзда зарарланиши юзага келмайди. Барибир касаллик ўстирилаётган балиқларнинг маълум қисмини зарарлайди.Балиқ хўжалигида қизилча вужудга келганлиги ҳақида зудлик билан ветеринария назоратига хабар қилиниши ло­зим, улар хўжаликка камида икки йилга карантин белги- лайди. Карантин чоғида хўжаликка балиқни кўпайтириш ёки семиртириш учун олиб келинмайди ёки олиб кетилмайди. Касалланган балиқни фақат ветеринария назорати хизмати берган рухсат билан товар сифатида сотишга берилади. Ўлган балиқлар эса зудлик билан ҳовуздан чиқариб олиниб, хлорли эритма ёки сўндирилган оҳакли чуқурга кўмиб ташланади. Ветеринария хизмати ходимларининг рухсати билан ўлган балиқларни пиширилган Ҳолатда паррандаларга, чўчқаларга озуқа қилиб бериш мумкин.Қизилча нафақат балиқчилик хўжалигида, балки сазан­лар яшайдиган табиий кўллар, дарёлар ва денгизга қўши- лиш жойларида учрайди.Қизилчага қарши курашишнинг чораси сифатида эмлаш ва вакцина киритиш усули қўлланилади. Касаллик вужуДга келиши ва ривожланишининг олдини олиш, шунингдек даволаш учун қизилчага учраган карпларни 6—24 соат хлор- нитринли антибиотик солинган ваннада ушлаб туриш мум­кин. Бунда I литр сувга 50 мг антибиотик сарфланади. Яна- ям яхши усул балиқни хлорнитрин билан инъекция қилиш- дир (I балиққа 1—3 мг ишлатилади). Германияда қўлланил- ганда балиқлар касалланиши 11—13 фоизгача камайтирили- шига эришилди, инъекция қилинмаганлари 80 фоизгача нобуд бўлди. Қизилчанинг олдини олиш ва даволашда ле- вомицитин, хлорнитрин антибиотиклари, шунингдек ме- тилиннинг сувли эритмаси қўшилади.Шунингдек, сув ҳавзаларини сувга тўлдириш, зарарсиз- лантириш ва умумий соғломлаштириш керак. Ҳовуз одатда қуритилади, бунинг учун уни бутун ёз ва қиш давомида сувсиз қолдирилади. Ҳавзанинг ости, тупроқли тўғон ёнбағ- ри, гидротехник қурилмалар сўндирилмаган оҳак билан яхшилаб зарарсизлантирилади. Ҳовузнинг бир гектарига 2,5— 3 т сўндирилмаган оҳак солинади. Овлаш қуроллари, ба­лиқчилик ва хўжалик жиҳозлари, махсус коржомалар, этик- лар, хизмат хоналари зарарсизлантирилиши керак. Август- да ҳовуз ўзани 8—10 см чуқурликда ҳайдалади, баҳорда эса ҳашаки нўхат-сули аралашмаси экилади.Фурункулёз. Оғир ва хавфли ўткир зарарли касаллик бўлиб, асосан ласослар оиласига мансуб бўлган хонбалиқлар (фо- рель)ни зарарлайди. Фурункулёзда қон ва йирингга тўлган балиқ ичагини ўткир яллиғланиши кузатилади. Фурунку­лёзда балиқ танасида қаттиқлик — ғуддалар пайдо бўлиб, сўнгра чипқон (фурункул)га айланади, пишгандан кейин ёрилади, яра ҳосил бўлади. Фурункулёзда даволаш қўлла- нилмайди, касалланган балиқ йўқ қилинади, яъни оҳак қўшиб кўмиб ташланади. Касалланган балиқ билан бўлган соғлом балиқлар ветеринария назорати кўрсатмаси бўйича товар маҳсулот сифатида сотилади. Ҳовуз қуритилади. Унинг ўзани ва гидротехник қурилмалар сўндирилмаган ёки хлор- ли оҳак билан I га майдонга 6 т ҳисобида зарарсизлантири- лади, шунингдек овлаш қуроллари, жиҳозлар, махсус кор- жома ва касалланган балиққа теккан буюмлар ҳам дезин- фекцияланади.

Микоз касалликлари

Замбуруғ касалликлари ҳам ҳовуз балиқчилигига жиддий зарар келтириши мумкин. Улардан жабра чириши, яъни бронхиомикоз анча хавфли ҳисобланади.Бронхиомикоз. Жабра юқумли касаллиги. Касаллик қўзға- тувчиси — бронхиомицес сангвинис замбуруғи, асосан ҳовузда гўпланиб қолган органик моддалар қолдиқлари га жойлашиб олади. Ўша ердан карпнинг жабра парракларига кириб олади, сўнгра замбуруғ шу ерда ўсиб, қон юрувчи томирлар ичига ўтиб кўпаяди. Касаллик бошлаганда, моза­ик жабра пайдо бўлгунча (ёрқин ранг жойларнинг оқари- ши) жабрадаги замбуруғни микроскоп остида тармоқлан- ган ҳолда кўринишини билиб олишлари мумкин. Касаллик йилнинг илиқ пайтларида кўпроқ кузатилади, бироқ ба~ ҳорда ва кеч кузда ҳам пайдо бўлади. Текинхўр замбуруғ , жабранинг қон юрувчи гомирига кириб бориб, унинг те- шикларини беркитиб қўяди, бунинг натижасида қон айла­ниши бузилади. Бузилтан жойлар ғажилгандек кўриниш олади. Уларга сапродегния ва архия замбуруғлари жойлаша- ди.Бронхиомикоз билан касалланган балиқларнинг зарар- ланган жйбра парраклари қисман тикланиб, одатдаги кўри­ниш га эга бўлади.Бронхиомикоз — хавфли касаллик, айниқса карп, сазан, карась, чўртанлар учун. У ўгкир тарзда авж олганда, орадан бир неча кун ўгиб балиқларнинг ялпи қирилиши бошлана­ди, қатго уларнинг 50 фоизидан кўпроғи қирилиб кетиши мумкин. Бронхиомикоз билан касалланган балиқлар ёмон ўсади ва озиб кетади.Бронхиомикоз ўткир авж олганда, қизилчадаги каби ка­саллик ҳақида ветеринария назорати вакилларига хабар бе­рилади, уларни фикри бўйича хўжаликда карантин жорий қилинади. Бу ердаги ҳамма балиқдар тутилиб озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида сотилади. Сув ҳавзаси, гидротехник қурилмалар, овлаш анжомлари, касалланган балиққа тек- кан барча жиҳоз ва бошқа буюмлар яхшилаб дезинфекция қилинади (қизилчадагидек).Касаллик кучсиз ифодаланган шаклда бўлса, ҳовузчада кислородга яхшилаб тўйинтирилган тоза сув оқимини кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, ортиқча сув ўсимликлари олиб ташланади,’ гўнг, суюқ гўнг каби органик моддалар билан сув ҳавзасининг ифлосланишининг олди олинади, сувда сузадиган паррандалар сони қисқар- тирилади ёки ҳовуздан бутунлай олиб ташланади.Бронхиомикоздан ташқари балиқжабралари қўшимча бир ҳужайрали паразитлар (хивчинлилар) — инфузориялар ёки сўрувчи чувалчанглар томонидан зарарланади.Тадқиқотчилар ўтказган текширишлардан маълум бўли- шича, кўпгина ҳолатларда балиқчилик ҳовуз хўжаликлари­да бронхиомикозга ўхшаш жабра чириши ва унинг оқиба- тида жабрадаги айрим парраклар жонсизланиб, тўкилиш содир бўлган. Бироқ бу касаллик юқумли касаллик хусусия- тига ўхшамайди. У сув ҳавзасининг антисанитар тарзда сақ- ланиши натижасидир. Бу ҳолат балиқлар учун зарарли бўлган органик моддаларнинг кўп миқцорда тўпланиб қолиши на- тижасида юзага келади. Касаллик ривожланиши ҳовузда ме- лиоратив гадбирларни ўтказмасдан узоқ вақт фойдалани- лиши, ҳаддан ташқари балиқлар зичлиги, ҳовузларни ке- рагидан ортиқ органик моддалар билан муггасил ўғитлаш, балиқларни озиқланишида назоратнинг йўқлиги, ўрдаклар- ни кўп миқцорда тўпланиб қолиши, кўк-яшил йўсинлар, ўрилган сув ўсимликларини ўз вақтида йиғиб олинмаслиги сабаб бўлади. Сувнинг жуда нордонлиги ёки ҳаддан ташқа­ри ишқорлилиги жабра парракларининг гўқималарига сал- бий таъсир кўрсатади ва жабра аппаратида уйишиб қолиш- ларни келтириб чиқаради.Балиқца жабра чириши пайдо бўлганда касаллик хусусия­ти ни аниқлаш зарур. Агар у юқумли бўлмаса хўжаликда ка­рантин жорий этилмайди; фақат балиқлар яшаш шарОити- ни яхшилашга қаратилган санитар ва балиқчилик-мелио- рагив тадбирлар ўтказилади.Сапролвгння. Паразит моғор замбуруғи бўлиб, балиқ та- насининг жароҳатланган, ўлган жойларини зарарлайди. Ба­лиқларнинг терисида. жабраси ва парракларида пахтасимон кўринишда жойлашади. Шунингдек, уруғланмаган ёки уруғ- лангану аммо нобуд бўлган увулдириқларни зарарлайди. Микроскоп остида замбуруғ узун ярим шаффоф, гоҳида чувалашиб кетган ипга ўхшаб кўринади. Шу замбуруғнинг иплари аста-сакин ўсиб, мускул гўқималари ичкарисига кириб боради ва соғлом участкаларни қамраб олади. Одатда, замбуруғ ёмон яшаш шароитидан ёки узоқ вақт очликдан заифлашган балиқ герисининг юзаси га ёки танасининг жа­роҳатланган жой и га жойлашади. Касаллик пайдо бўлган и да ҳавзага сув кириб-чиқишини кучайтириш ёки балиқни тоза оқар сувга ўрнатилган кагалак (садок)ка жойлащтириш керак. Замбуруғ пўпанаги қоплаган балиқтанасидаги жой I фоиз­ли марганцовка эригмасига бўкгирпб олинган губка билан . эҳтиёткорона тозаланади.

Содда ҳайвонлар тарқатадиган касалликлар

Kocmumuc. Майда (микроскоп да гина кўринади гаи) хивчинли паразитлар’.- костия келгириб чиқарадиган касал­лик. Улар билан асосан балиқ жабралари, шунингдек териси зарарланади. Касаллик карп, линь, карас, хонбалиқ ва бо- шқа балиқ болалари учун, айниқса хавфлидир. Сув ҳаро­рати 15—25° С даражагача кўтарилганда касаллик кучаяди.Балиқ урчитиш ҳовузларидаги ёш балиқлар, баъзан бир ёшли карплап ҳам қирилиб кетиши мумкин. Костиазис би­лан касалланган балиқларнинг жабралари қаттиқ яллиғла­нади, кейин нобуд бўлади. Балиқ бўғилишни бошлайди, ҳавони ҳўплаганича сувнинг юзасига кўтарилади: унинг жаб­ралари оқариб қолади. Паразит томонидан зарарланган те- рида зангорисимон — бўз тусдаги ғубор пайдо бўлади. Ба­лиқнинг умумий озиб кетиши кузатилади.Касаллик аниқланганда ҳовуздаги сув чиқариб юбори- либ, уни бутун ёздан қишгача сувсиз қолдирилади. Ҳовуз ости, тўғон ёнбағри, гидротехник қурилмалар, балиқ ов­лаш қуроллари, инвентарлар зарарсизлантирилади.Касалланган балиқни бир хўжаликдан бошқасига ўтка­зиш мумкин эмас, чунки ташиш чоғида касаллик қўзға- тувчилар хам ўтиши мумкин. Зарарланган ҳовуздаги балиқ­ни паразитдан халос этиш учун уни 2,5 фоизли тузли ван- надан ўтказилади. Бу ваннада сеголеткалар 15 дақиқа, катта ёшдаги балиқлар 30 дақиқа ушланади. 5—8 кундан сўнг ба­лиқлар яна ҳовуздан тутиб олиниб, яна шундай ваннадан ўтказилади, сўнгра уларни яшикдалигидаёқ ювилиб, ҳовуз­га қўйиб юборилади. Уруғланишга қўйиладиган балиқлар 5 фоизли туз эритмали ваннадан ўтказилади.Ихтиофтириазис. Бу касалликни паразит инфузорийлар

  • ихтиофтириуслар келтириб чиқаради. Паразитлар карп, сазан, линь, чўртан, карась, пескарь, окун ва бошқа тур- даги балиқларнинг жабраларига, шунингдек терисига ва кўз мугуз пардасига ўрнашиб оладилар. Ихтиофтириуслар зарар- лаган жабралар қаттиқ ўзгаради. Касаллик сув ҳарорати кун- нинг иссиқ пайтларида 16—20° Cra етганда, айниқса кес- кин намоён бўлади. У, айниқса балиқчаларга ва бир йиллик балиқларга анча хавфли, бироқ баъзан ҳатто карп эркак балиқларининг ҳалокатини келтириб чиқаради. Ихтиофти- риус томонидан зарарланган териларда майда (I мм гача) оқ бўртмалар вужудга келади. Улар остида бир ёки бир неча инфузорийлар бўлади. Қўзғатувчи кўз мугузи пардасига тушса, балиқ кўрмай қолади. Етук балиқлар кўпинча паразитлар- нингташувчиси бўлади. Шунинг учун балиқчаларнинг ихти­офтириуслар билан зарарланишининг олдини олиш мақ- садида карп эркакларини урчитишга қўйилгандан кейин 30 соат ўтиб, урчитиш ҳовузидан олиш керак. Ихтиофтири­услар пайдо бўлганлиги ҳақида зудлик билан ветеринария хизмати вакилига хабар қилиш шарт. У зарарланган балиқ хўжалигида карантин жорий қилади.Бир йиллик балиқлар ва эркак балиқлар касаллигининг олдини олиш мақсадида уларни намакобли ваннада ушлаб гурил ад и.Хилодониазис. Касаллик қўзғатувчиси хилодонелла инфу- зорийси бўлиб, унинг қорин томонида киприкчалар, оғиз ва қаттиқ қовурғачали сўрувчи ҳалқуми бор. Инфузорий ба- лиққа жойлашиб, жабрасини ва терисини зарарлайди, улар­ни яллиғланиб емирилишини келтириб чиқаради. Жабра- нинг жонсизланган жойлари шаффоф тусга киради. Жабра ва терида шиллиқли кўкимтир бўз тусдаги ғубор пайдо бўла­ди; баъзан улар пайдо бўлгунча карп, сазан ва баъзи балиқ­ларнинг териси нурсиз туе касб этади. Жабра ва теридаги кўкимтир бўз тусдаги ғуборни балиқлар юмалоқ киприкли инфузорийлар — триходина билан зарарланганда ҳам куза­тиш мумкин. Бу инфузорийда алоҳида илмоқлари бўлиб, унинг воситасида паразит балиққа ёпишиб олади,Хилодониазис касаллиги фақат қишда ва баҳорнинг бош- ларида қишлаш ҳавзаларида кузатилади. Баҳорда кунлар иси- ши билан каейлликнинг авж олиши бир йиллик балиқлар­нинг қишлаш ҳовузларида ялпи қирила бошлашида намоён бўлади. Касалланган балиқлар олиб кетилгач, қишлаш ҳав­залари сўндирилмаган оҳак билан зарарсизлантирилади. Ба­лиқлар намакобли ванналар орқали ўтказилади. Ҳовуздаги сувнинг шўрлик даражасини 0,1-0,2 фоизгача етказиш ор­қали балиқларни ушбу паразитдан фориғ этишга муваффақ бўлинади.Дактилогироз. Бу касалликни дактилогирус деган сўрув- чи чувалчанг келтириб чиқаради. Унинг танасининг олд охи- рида 4 та қора кўзли доғлар мавжуд, танасининг орқа охи- рида бу паразит иккита йирик, 14 та кичик илмоқлар билан таъминланган. Чувалчанг карп ҳамда карас балиғининг жаб- раларида текинхўрлик қилади. Шу ерда ўрнашиб олиб, у кучли таъсирланишларни келтириб чиқаради. Бунинг нати- жасида жабралар жонсизланиб, емирилади. Бундай чувал- чангларнинг уч хили фарқланади: дактилогирус вастатор, дактилогирус анхаратус ва дактилогирус эксгензус. Улардан дактилогирус вастатор анча хавфли ҳисобланади. Бу чувал- чанглар 2—7 см гача бўлган балиқларга ҳужум қиладилар. Улар илмоқчалари билан жабраларнинг парраклари чекка- сига ёпишиб оладилар. KacajTiHK ёзнинг энг иссиқ палласида (июль-август)да сув ҳарорати 20° Cra етганда авж олиши кузатилади, ёш балиқчаларнинг ялпи қирилишини келти­риб чиқаради. Паразитнинг бошқа хили — дактилогирус экстен- зус — катта балиқларни зарарлайди.Балиқца биринчи хилдаги паразит борлиги аниқланса, эркак балиқпар шўрланган ваннадан ўтказилади. Дактило­гирус экстензус пайдо бўлганда ванна (10~12°С даражагача созитилган сув 0,2 фоиз тузли эритма билан) қўлланилади. Балиқлар аммиакли ваннада 30 сония ушлаб турилади. Бун- дан ташқари, сув муҳити шароитини ва мўл озуқа билан таъминлашни яхшилаш орқали балиқчаларни жадал ўсти- ришга ҳаракат қилинади.Гиродактилез. Ушбу касаллик қўзғатувчиси гиродактилус деб номланувчи паразит чувалчанг сўрувчидир. ‘Герида па- разитлик қилиб, ундаги ҳужайралар билан озиқланаркан, герини шундай юпқалаштириб юборадики, натижада балиқ қовурғалари ташқарига чиқиб кетади. Касаллик ёз ва қиш фаслларида намоён бўлиб, балиқча ва бир йиллик балиқ­ларнинг териси ҳамда сузгичларини ишдан чиқишига сабаб бўлади. Вояга етган балиқлар паразитларни ташувчилар ҳисобланади. Гиродактилезда балиқ терисида мўл ажралув- чи шиллиқ ва қават-қават кўчаётган эпителиал тўқималар- дан таркиб топган кўкимтир бўз тусли ғубор пайдо бўлади. Тери жонсизланади. Касалланган балиқлар кўпинча ўлади. Намакобли ваннада даволанади.Сангвиниколез. Сангвиникола инермис чувалчанг-сўрув- чи томонидан касаллик келиб чиқади. Балиқнинг жабраси- га тухум қўяди, лекин қон юрувчи тизимида яшайди. Бу паразит тухуми қон оқими билан жабра ва бошқа органлар- га боради. Капеллярлар йўлини беркитиб қўйиши оқибатида қон айланиши бузилади. Касаллик жабранинг айрим участ- каларининг ўлиши ва бронхиомикозга ўхшаш «жабра чи- риши»нинг вужудга келиши билан ифодаланади. Сангви­никола паразита ривожланишнинг мураккаб циклига эга. Сув ҳавзасида катта миқдорда қориноёқли моллюскалар борлигида тарқалади, моллюска ичида ўз ривожланишининг бир қатор босқичини ўтайди, моллюска ичидан унинг ли­чинкалари — церкарийлар чиқади. Личинкалар балиққа ўхшайдилар. Кураш чоралари сифатида ҳовуздаги сув чиқа- риб ташланиб, яна тўлдириш орқали барча моллюскаларни тўлиқ йўқ қилишдан иборат.Лигулез. Бу касаллик билан карп ьа сазан камдан-кам ка- салланади. Касалланган балиқ қорнининг олд қисми ши- шиб, ушлаб кўрганда қаттиқпиги билинади.Паразит личинкалари микроскопик даражада кичик бўлиб, балиқ ичагига ўзи зарарлаган қисқичбақа-циклоплар билан кириб боради. Балиқ ичида уч йил яшайди. Балиқ томони­дан ютиб юборилган личинка ичак девори ичига ўтиб, тана бўшлиғига кириб боради. Шу ерда ўсиб лентасимон шакл касб этади. Унинг узунлиги 2 м гача боради. Лигула балиқ­нинг ички аъзоларини сиқиб олиб, уларнинг фаолиятини ишдан чиқаради. Баъзан балиқнинг қорин девори босимга дош беролмай ёрилади ва личинкадар ташқарига чиқади. Лигуланинг жинсий етилиши зарарланган балиқларни еган сувда сузувчи қушлар қорнида содир бўлади. Сув ҳовузлари устига қушларни йўлатмаслик керак. Легулоз билан касал­ланган балиқларни истеъмол қилиш мумкин.Писциколез. Ушбу касалликни писцикола геометр зулуги келтириб чиқаради. Бу паразитнинг танаси цилиндр шакли­да бўлиб, ҳар икки томони сўрғичлар билан таъминланган. Олд сўрғичи катта эмас, орқадагиси йирикроқ. Зулук ба- лиққа ҳужум қилиб, унинг қонини сўради. Балиқнинг тери юзасида сўришдан қонталашлар ва кичикроқ яралар ҳосил бўлиб, у орқали ташқи муҳитдан бактериялар ҳамда вирус- лар кириб боради. Зулуклар карпни қишлаш мавсумида бе- зовта қилиб, унинг қишлаш ҳовузида ҳаракатланишини келтириб чиқаради. Курашиш чораси сифатида зулукларни тутиш, шунингдек ҳовузларни оҳаклаш қўлланилади.Паразит қисқичбақасимонлар келтириб чиқарадиган касалликларАргулюс (балиқ биты, карпхўр). Паразит қисқичбақасимон­лар турли чучук сув балиқлари, шунингдек зулуклар, нина- чи ва бошқа сув жониворларининг личинкаларига жойла- шиб олади. Унинг иккита кучли сўрғичлари, иккита мурак- каб кўзи ва тўрт жуфт тармоқланган оёқлари бор. Аргулюс тирноқ-жағлари уч тиш билан таъминланган, унинг восита­сида қисқичбақа балиқнинг терисини тишлаб, жабрасининг қонини сўриб емиради. Бундай қисқичбақаларнинг иккита тури учрайди — аргулюс фолиацеус ва аргулюс корегонилар танасининг дум қисми тузилиши билан фарқланади.Паразит балиқнинг териси ва сузгичларини қаттиқ жаро- ҳатлайди, ялпи ривожланиш жараёнида жабра ва оғиз бўшлиқларини ишдан чиқаради; асосан карпнинг жабраси қопқоғининг орқасига, хонбалиқларнинг эса орқа сузгичи тагига жойланиб олади. Аргулюслар, асосан карп, сазан, линь, караснинг майда болаларига катта зарар келтиради- лар. Бу паразитлардан, ҳатто катта балиқлар жабр кўрадилар. Кўпинча аргулюслар балиқларнинг қишлов ҳовузларида безовта қилиб, уларнинг ҳавза бўйлаб ҳаракатланишга маж- бур этадилар. Бунда балиқориқлаб, куч-қуввати кетади, кўпинча нобуд бўлади. Балиқни ушбу паразитдан халос этиш учун уларнинг ости икки қават бўлган катта яшикларга жой­лаштирилади. Яшикка 0,001 фоизли марганец калий эрит­маси қуйилади ва унда балиқлар 30 дақиқа ушлаб турилади. Яшикнинг юқори остлиги панжара ёки тўрдан қилинади. Аргулюслар эритма таъсирида балиқ танасидан ажралиб, пастки остликка тушиб кетади ва тешикдан чиқариб юборилади. Аргулюс билан зарарланган ҳовузга тахталар туширилади. Унга паразитлар тухум қўйгач, суткада бир марта тахтадаги тухумлар тозалаб ташланади. Ҳовузга аргулюслар билан озиқ- ланадиган гольян балиқлари қўйиш ҳам тавсия этилади.Вируслар, бактериялар на бошқа паразитлар таъсирига боғлиқ бўлмаган касалликларКарпларда увншиб қолиш. Қиш даврида, айниқса номақ- бул об-ҳаво шароитида (кун совиб-исиб туриши), етарли ёғ қатламига эга бўлмаган ориқ эркак балиқларда увишиб қолиш — қорин сузгичлари атрофида жароҳатланиш вужуд­га келади. Бундай жароҳатлар марганцовка эритмаси ёки ляписнинг кучсиз эритмаси билан ҳўлланади.Карплар шамоллаши. Балиқларни бир ҳовуздан иккинчи ҳовузга ўтказишда ҳарорагни кескин ўзгариши соғлом ба­лиқлар ҳолатига жуда зарарли таъсир кўрсатади. Шунинг учун карп балиқчаларини ўтказиладиган ҳовузнинг сув ҳарорати 2° Сдан, бир йиллик балиқлар учун 3—4° Сдан кўп фарқланмаслиги керак. Қишлаш ҳовузлари ҳаддан ташқари совуқ сувлар билан таъминланиши (ҳарорат 0° ва ундан паст
  • I—2°С га яқин бўлса) ҳам етарли тўймаган карп чавоқлари- нинг ялпи нобуд бўлишини келтириб чиқарадиган алоҳида шамоллашига сабаб бўлиши мумкин.

Баъзан балиқчилик ҳўжаликларида балиқлар ҳовузда меъ- ёридан ортиқ тиқилиб қолган ва улар тўлақимматли бўлма­ган дағал, қийин ҳазмланадиган бир хилдаги озуқалар би­лан боқиладиган бўлса, карпларда жигар, буйрак айниши, ичак деворларининг юпқалашиб кетиши, суяк ва бошқа аъзо- ларида ўзгаришлар кузатилади. Касалланган балиқ сустлашиб қолади, унинг ҳаракатида бузилиш кузатилади; вақти-вақти билан у бир жойда айланишни бошлайди. Карпларда суяк моддалари бузилади, тангачалар ва жабра қопқоғи тешила- ди, ҳосил бўлган тешик атрофида қизариш кузатилади. Ка­салланган балиқ нобуд бўлиши мумкин. Бу касалликнинг юзага келиши сабаби озуқада витаминлар етишмаслигидир.Балиқ касалликлари билан курашиш бўйича тадбирлар Балиқчилик ҳўжалигида юзага келган балиқкасалликла­ри билан кураш анча машаққатЛи ва қийин иш. Шунинг учун санитария-профилактика тадбирларига алоҳида эъти­бор бериш талаб этилади. Бу тадбирлар юзага келган касал- ликларни бартараф этиш ёки ҳеч бўлмаса унинг етказади- ган зарарини кескин камайтириш имконини беради. Ҳовуз балиқчилик хўжалигида санитария-профилактика тадбир­ларига: ҳовуз ва инвентарларни, йрофилактик тузли ван- наларни зарарсизлантириш, ҳовузларни қуритиш ва суғо- риш, махсус қўшимчалар қўшилган аралашмалар билан ба- лиқгсарни озиқлантириш ва ҳоказолар киради.

Зарарсизлантириш

Зарарсизлантириш керак бўлган барча балиқчилик ҳовуз- ларига кўпинча яхшилаб майдаланган, сўндирилмаган оҳак қўлланилади. Дезинфекциялаш олдидан ҳовуздаги ҳамма сув чиқариб юборилади, сўнгра ҳовуз остига замбил ёки арава- да келтирилган оҳак бир текис қилиб сочиб чиқилади. Оҳак (шамолсиз кунларда) солингандан кейин 1—2 сутка ўтиб ҳовузга унинг остини оҳак сути юза қамраб оладиган дара- жада сув қуйилиб, шу ҳолатда 2—3 ҳафта сақланади. Шу билан бир вақтда тўғон ёнбағри, ҳовузнинг қирғоғидаги ер ва гидротехник қурилмалар оҳак сути билан мўл суғорила- ди. Касалланган балиққа ёки зарарланган ҳовузда ишлатил­ган балиқчилик жиҳозлари, балиқ овлаш қуроллари ва мах­сус коржомалар ҳам яхшилаб дезинфекцияланади. Дезин- фекцияни махсус жадвалга асосланган меъёр ва қоидалар бўйича амалга оширилади. Махсус коржома ва этаклар иссиқ совунли сувда ювилиб, сўнг 30-40 дақиқа кир ювиш ку- куни ёки ишқор солинган сувда қайнатилади ва тоза сувда чайиб олинади. Чарм пойабзалларга мой суртилади, резина- лилар эса 10 фоизли оҳак эритмаси билан 10—15 дақиқа давомида ювилади.
Касал балиқни ёки овлаш қуролларини, балиқчилик жи- ҳозларини ушлаган шахслар асбобларни совунли сув билан яхшилаб ювилиб, хлорли сувда (1—2 хлорли оҳак I литр сувга аралаштирилади) чайилади.