Жўжаларни озиқлантириш

Картинки по запросу цыпленок

Жўжаларни тўйимли ва юқори сифатли емиш билан озиқлантириш бақувват, тана тузилиши яхши ривожланган, соғлом, маҳсулдорл паррандалар етиштиришнинг гаровидир. Жўжалар инкубаториялардан олиб келингандан кейин уларга энг аввало сув берилади. Сув шиша банкада, яъни вакуумли сув идишларда қўйилади. Бундай идишлар сони жўжалар бемалол сув ичиши учун етарли даражада бўлиши керак.

Галани тўлдирувчи соғлом жўжаларни ўстириш учун дастлабки 4-5 кунда жўжаларни старт олди ёки бошланғич рацион бўйича озиқлантириш керак. Бунда омухта ем тўйимлилиги, маъданли элементлар, биологик фаол моддалари бўйича меъёрига келтирилган, енгил ҳазм бўлувчи озуқалардан (маккажўхори, соя, балиқ уни, қуруқ сут) тайёрланган бўлиши талаб этилади.

Бир кунлигидан бошлаб жўжаларга таркиби 4-6 % миқдорида ёғи олинган сут ёки ёғли сут аралаштирилган омухта ем беришни бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Маъданли моддалар алмашинувининг паррандалар учун нақадар муҳимлиги инобатга олинадиган бўлса, рационда кальций ва фосфор миқдорини, айниқса жўжалар ўстииришнинг дастлабки ойида меъёрлаштириш талаб этилади. Агар старт олди рационларига кальций ва фосфорга бой моддалар қўшилиши керак бўлса, буни рационга оҳак уни, майда заррали озуқа бўрини қўшиш орқали ҳал қилиш мумкин. Старт олди рациони кирувчи моддалар 0.5-1.0 мм ўлчамлизарралар кўрнишида бўлиши керак. Дастлабки 2-3 кунда жўжаларга 1 гр/л қуюқликдаги аскорбин кислотаси қўшилган 6-8 %ли глюкоза ёки шакар эритмасининг ичирилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Ўтказилган илмий тадқиқотлар жўжалар организмининг ҳимоя кучи дастлабки 5 кунда анча кам бўлишини кўрсатди, шу сабабли уларга организмнинг ҳимоя кучини оширувчи воситаларга энг аввало сут ачитқи бактерияларни киритиш мумкин.

Жўжаларга сув берилгандан сўнг уларга бошланғич (старт олди) ем аралашмаси берилади.

1-5 кунлик жўжаларга қуйидаги таркибидаги ем аралашмаси вариантлари тавсия этилади: 

Жўжалар ёши  Озуқа номи Ҳажми (% ҳисобида)
1 вариант 2 вариант 3 вариант
1-5 кун Буғдой 40 14 40
Макка дони 35 50 40
Арпа (сули) уни 10
Соя шроти 20 14 10
Қуруқ сут 5 8 6
Балиқ уни 2 2
Ўсимлик ёғи 2 2
Бундан ташқари витамин-минералли премикс 0.1 0.1 0.1

Жўжалар соғлом ва бир текис ўсиши учун мувозанатлаштирилган озуқанинг меъёр даражасида берилаётганлиги катта аҳамият касб этади. Биринчи ўн кунликда жўжаларга сувда 30 дақиқа қайнатилиб пиширилган тухум ҳамда творог ( сузма, чакки) берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Қайнатилган тухумни пўстлоғидан тозаланиб пичоқда майдаланиб, буғдой ёрмаси билан аралаштирилади. Шу усулда творог ҳам жўжаларга озиқлантириш учун берилади.

Жўжаларга 5 кунлигидан бошлаб ҳафтада бир марта берилаётган 100 кг ем аралашмасига 1 кг элаган, катталиги 1-2 мм келадиган тош (гравий) бериш керак бўлади. Майда тош мускулли ошқозонда ем аралашмасини эзиб майдалашга ва ҳазм қилишга ёрдам беради.

Жўжаларга бериладиган тош меъёри гр.

Ёши ҳафта  Тошнинг катталиги, (мм) Бир бош жўжага ҳар ҳафтада
пол-тўшамада батареяли катакаларда
1-2 1.0-1.5 1.0 1.0
3-8 3.0-5.0 2.0 2.0
9 ва ундан катта 3.0-5.0 5.0 3.0

 

Қуйидаги жадвалда жўжаларга бериладиган озуқа меъ1ри, рацион таркиби миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида берилган: 100 грам озуқа таркибидаги энергия лмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда берилган.

Моддалар номи Ёш жўжалар (1-8 ҳафталик) Ёш паррандалар (9-21 ҳафталик)
1 Энергия алмашинуви (ОЭ) 290 260
2 Оқсил 9хом протен)

20 14
3 Клетчатка (бирктирувчи тўқима) 5 7
4 Лизин 1 0.7
5 Метионин 0.45 0.32
6 Цистин 0.30 0.53
7 Триптофан 0.30 0.14
8 Аргинин 1.10 0.77
9 Гристидин 0.35 0.25
10 Лейцин 1.40 0.98
11 Изолейцин 0.70 0.49
12 Фенилаланин 0.63 0.44
13 Триозин 0.60 0.40
14 Треонин 0.70 0.49
15 Валин 0.80 0.56
16 Глицин 1.00 0.70
17 Са (кальций) 1.10 1.20
18 Р (фосфор) 0.80 0.70
19 Na (натрий) 0.30 0.30

Жўжаларга берилучи озуқаларнинг тғйимлилик меъёрлари қуйидаги чегараларда бўлиши тавсия этилади (фоизда): 

Кўрсаткичлар

Рационлар

6-21 кун (бошланғич даври) 22-56 кун (ўсиш даври) 57-112 кун (ривожланиш даври) 113-119 кун (тухум қўйиш арафаси)
Хом протеин 19.5 17.5 15.0 16.5
Энергия алмашинуви: ккал/кг  МДж/кг 2900

12.1

2825

11.8

2775

11.6

2775

11.6

Клетчатка 2.5 3.0 3.0 3.5-5.00
Хом ёғ (кўпи билан) 6.5 7.0 7.0 7.0
Линол кислота 1.2 1.0 1.0 1.2
Лизин 1 1 0.7 0.7
Метионин 0.45 0.40 0.34 0.38
Триптофан 0.30 0.20 0.17 0.14
Треионин 0.70 0.60 0.53 0.49

Элатма: Йилнинг иссиқ пайтларида 1 тонна озуқага 100 гр. аскорбин кислотаси қўшиш тавсия этилади. 

Жўжаларга 6 кунлигидан 119 кунлик ёшигача бериладиган ем аралашмаси миқдори (фоиз ҳисобида).

Озуқа таркиби

Жўжалар ёши 

6-21 кун (бошланғич даври) 22-56 кун (ўсиш даври) 57-112 кун (ривожланиш даври) 113-119 кун (тухум қўйиш арафаси)
Буғдой дони 35 40 50 41
Маккажўхори дони 25 25 26 25 25
Соя шроти 22.3 18.6 7.5 15
Кунгабоқар шроти 10 12 14 12.1
Балиқ уни 4
Ўсимлик ёғи 0.53 0.6 0.6 1.6
Озуқа оҳаги (известняк) 0.5 0.5 1.2 3
Монокальция 1.8 1.8 1.2 1.8
Лизин (монохлоридгидрат) 0.45 0.1 0.1 0.08
Метионин 0.17 0.15 0.1 0.12
Ош тузи 0.25 0.25 0.3 0.3
Бундан ташқари, витамин-минералли премикс 0.1 0.1 0.1 0.1

Жўжаларни ўстириш даврида ҳар куни берилаётган ем аралашмасига 0.2-0.3 фоиз миқдорида ош тузи сувда эритиб, бир текис аралаштирилиб берилади. Ем аралашмасига ҳар бир бош жўжалар учун витамин-минералли «Ровимикс» ёки бошқа қўшимчаларини 1 грамм ҳисобидан бериш яхши натижалар беради. Бошқа витаминлардан «Рекс Витал», «Чиктоник», «Чокке», «Тривит», «Тетравит» ва бошқаларни ҳам тавсия қилиш мумкин.

Паррандаларни витаминлар (дармондори)га бўлган талаби:

1 тонна озуқа таркибидаги А, D3 витаминлари учун миллион ИЕ (интернационал бирлик)да, қолганлари учун граммда берилган. 

Витаминлар номи Ёш жўжалар (1-8 хафталик) Ёш паррандалар (9-21 хафталик)
1 А 10.0 7.0
2 D3 1.5 1.5
3 E 10.0 5.0
4 K 2 1
5 B1 1.5 0
6 B2 3 2
7 B3 10 10
8 B4 500 250
9 B5 20 20
10 B6 2 1
11 Bc 0.5 0
12 B12 0.025 0.025
13 H 0.1 0
14 C 50 0

Тухум йўналишидаги жўжалар учун мувозанатлаштирилган ем аралашмасининг бир бошига бир кунлик тахминий меъёрлари:

Жўжалар ёши

(хафта)

Тухум йўналишидаги жўжалар учун бир кунлик озуқа сарфи меъёри (грамм)
1 9-12
2 16-19
3 22-25
4 28-32
5 34-36
6 40-41
7 45-46
8 49-51
9 53-55
10 57-58
11 60-61
12 63-64
13 66-67
14 68-70
15 70-72
16 72-75
17 76-78
18 79-82
19 83-87
20 86-90

Жўжаларни ўстириш даврида бир бошга тўғри келадиган майдон, яъни ўстириш зичлиги аҳамият бериш ҳам асосий тамойиллардан ҳисобланади.

Жўжаларни полда (қалин тўшамада) ўстириш давридаги технологик параметрлари:

Параметрлар Жўжаларнинг ёши,ҳафта 
4 хафтагача 5-16 ҳафта 17 ва ундан юқори
Ўстириш зичлиги, бош/м² 12-14 8-10 6-8
Сув ичиш фронти:

Юмалоқ сувдоларда, см/бош

Нипелли сувдолар, бош

2

8-9

3

7-8

4

4-6

Озиқлантириш фронти:

Юмалоқ емдон,см/бош

Узунчоқ емдон,см/бош

2.5

5

4.0

8

6.3

10-12

Жўжалар 9 ҳафталиккача жўжалар клетчатка ва маъданли (минерал) моддалар кам бўлган, протеин (оқсил) ва энергия алмашинувига бой рацион бўйича озиқлантирилиши керак. Бу даврда озиқлантириш жўжаларнинг 5 ҳафталигидаёқ энг юқори вазнга эга бўлишига замин яратилади.

Ўсиш ва ривожланишнинг барча даврларида ҳам, айниқса дастлабки 4 ҳафта давомида рацион таркибини кескин ўзгартириш керак эмас, чунки бу организм мувозанатини бузиб, парранданинг ўсишини секинлаштиради.

Парранданинг керагидан олдин жинсий вояга етмаслиги учун 9 ҳафталигидан 16 ҳафталигигача таркиби клетчаткага бой, протеин ва алмашинувчи энергияси кам бўлган рацион бўйича озиқлантирилиши лозим. 16 ҳафталигидан тухум беришга тайёргарлик даври бошланиб, бу даврда паррандаларни хом протеин ва кальцийга  бой озуқа аралашмаси билан озиқлантириш лозим бўлади.

Тирик вазни андозавий ўлчамларга тўғри келганидан сўнггина паррандалар бир рациондан бошқасига ўтказилади. Ёш паррандалар вазнининг андозавий меъёрлардан юқори ёки кам бўлиши турли хил озуқаларни бериш муддатларини ўзгартиради.

Маълумот кўчирилса манба: http://tadbirkor-fermer.uz деб кўрсатилиши шарт.